Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Кейин Эгамиз Синай тоғига — тоғ чўққисига тушди. Эгамиз Синай тоғига аланга ичида тушиб келгани учун бутун тоғ тутаётган эди. Тоғ қаттиқ силкинганда, тандирдан тутун чиққани сингари, тоғдан ҳам тутун чиқаётган эди. Бурғу овози қаттиқроқ чиққани сари, Мусо ҳам гапирарди. Худо унга момақалдироқ орасидан туриб жавоб берарди. Эгамиз Мусони тоғ чўққисига чақирди. Мусо у ерга чиқди. Эй Худо, Ўз халқингнинг олдида борганингда, Саҳро бўйлаб юриш қилганингда, Замин титради, осмон ёмғирини қуйди. Бутун оламнинг Раббийси олдида, Эгамиз олдида тоғлар мумдай эрийди. Эй Эгам, қанийди самоларни ёриб, пастга тушсанг, Тоғлар олдингда титраса! Биз кутмаган ажойиб ишлар қилдинг! Пастга тушдинг, олдингда тоғлар титради!
Выбор основного перевода