Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Забулун ўрнашади денгиз бўйида, Кемаларга у бандаргоҳ бўлажак. Унинг чегараси Сидонгача боражак. Мусо Гад қабиласига ҳам уруғлари бўйича улуш берди. Язир шаҳри, Гилад ўлкасидаги ҳамма шаҳарлар, Рабба шаҳрининг шарқидаги Арор шаҳригача бўлган Оммонлар ерининг ярми уларнинг ҳудудига кирар эди. Уларнинг ери яна жанубдаги Хашбон шаҳридан шимол томондаги Рамат–Миспи ва Батоним шаҳарларигача, шунингдек, шимолдаги Моханайимдан Дебиргача чўзилган эди. Гад қабиласининг ери Иордан водийсида Байт–Харам, Байт–Нимро, Сухот, Зофун шаҳарларини ҳамда Хашбон ҳукмдори бўлган Сихўн шоҳининг қолган шоҳлигини ҳам ўз ичига олар эди. Бу ҳудуднинг ғарбий чегараси Иордан дарёси бўлиб, шимолдаги Жалила кўлигача чўзилган эди. Мана шу ҳудуддаги шаҳарлар ва атрофларидаги қишлоқлар Гад қабиласига мулк қилиб берилган эди. ва бу ердан ғарбга бурилади. Шу ердан шимолий чегара бошланиб, Рамага боради–да, мустаҳкам Тир шаҳригача етади. Кейин чегара Хўсах шаҳри томон бурилиб, Ўрта ер денгизининг олдида тугайди. Ошер қабиласининг ҳудуди қуйидаги шаҳарларни ҳам ўз ичига олар эди: Махалав, Ахсиб, Межаркон, Раххўн ва Яффанинг қаршисидаги жойлар.
Выбор основного перевода