Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
“Эгамиз Синай тоғидан Ўз халқига келди, Сеир юрти узра қуёшдай порлади, Порон қирларидан нур сочди. Ўн мингларча фаришта У билан келди, Ўнг қўлида оташин олов бор эди. Ўша замон ер юзи титраб, тебранди, Осмон пойдевори ларзага келди, Эгам ғоят ғазабга минган эди. Ўша замон ер юзи титраб, тебранди, Тоғларнинг пойдевори ларзага келди, Эгам ғоят ғазабга минган эди. Худо ёлғизларни хонадонга жойлаштиради, Асирларни роҳатга, эркинликка олиб чиқади, Исёнкорлар эса қақраган ерга эга бўлади. Эй Худо, Ўз халқингнинг олдида борганингда, Саҳро бўйлаб юриш қилганингда, Замин титради, осмон ёмғирини қуйди. Сенинг ҳузурингда, эй Синай тоғининг Худоси, Сенинг олдингда, эй Исроил халқининг Худоси, Замин титради, осмон ёмғирини қуйди. Булутлар ёмғирин қуйди, Самолар гумбурлаб янгради, Ўқларинг ҳар томонда Ялт этиб пайдо бўлди. Унинг олдида силкинар тоғлар, Парчаланиб кетар адиру қирлар. Ҳузурида замин тебранар, Бутун жаҳон ва ундаги мавжудот қалтирар.
Выбор основного перевода