Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Хазор шаҳрининг шоҳи Ёбин Ёшуанинг ғалабалари ҳақида эшитди. У қуйидаги шоҳларга шошилинч хабар юборди: Мадон шоҳи Йўвовга, Шимрон шоҳига, Ахшоф шоҳига, шимолдаги қирларнинг шоҳларига, Жалила кўлининг жанубидаги Иордан водийсининг шоҳларига, ғарбдаги қир этаклари ва Нафўт–Дўр шоҳларига, Иссахор ва Ошер қабилаларининг ҳудудларида жойлашган қуйидаги шаҳарлар ва атрофидаги қишлоқлар Манаше қабиласига берилган эди: Байт–Шан, Йиблаём, Дўр, яъни Нафўт–Дўр, Эн–Дўр, Танах ва Магидў. Манаше қабиласи Байт–Шан, Танах, Дўр, Йиблаём, Магидў шаҳарлари ва уларнинг қишлоқларида яшаган Канъон халқини ҳайдаб чиқармади, улар ўша ерларда яшайвердилар. Йўшиё ҳукмронлиги пайтида Миср фиръавни Нехо Оссурия шоҳига ёрдам бериш учун Фурот дарёси томон йўлга чиқди. Шоҳ Йўшиё эса Нехонинг устига юриш қилди. Магидўда тўқнашганларида, Нехо Йўшиёни ўлдирди. Аъёнлари Йўшиёнинг жасадини жанг аравасида Магидўдан Қуддусга олиб келиб, ота–боболари хилхонасига дафн қилдилар. Яҳудо халқи Йўшиёнинг ўғли Ёҳухозга мой суртиб, уни отасининг ўрнига шоҳ қилиб кўтардилар.
Выбор основного перевода