Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Шундан кейин Ёшуа халқни уларга улуш қилиб берган ерларга юборди. Бирмунча вақтдан кейин Эгамизнинг қули Ёшуа 110 ёшга кириб вафот этди. Уни Тимнат–Серах шаҳрида дафн қилдилар. Бу шаҳар унга улуш қилиб берилган бўлиб, Гаш тоғининг шимолида, Эфрайим қирларида жойлашган эди. Ёшуа даврида Исроил халқи Эгамизга хизмат қилар эди. Улар Ёшуанинг ўлимидан сўнг, Эгамиз Исроил учун қилган ҳамма ишларини кўрган оқсоқоллар даврида ҳам Эгамизга итоат қилишар эди.
Выбор основного перевода