Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Аммо Исроил халқи Эгамизга илтижо қилгач, Эгамиз уларга қутқарувчи қилиб Ўтниёлни юборди. Ўтниёл Холибнинг жияни, аниқроғи, кенжа укаси Ханазнинг ўғли эди. Аммо Исроил халқи Эгамизга илтижо қилиши биланоқ, Эгамиз уларга Эҳуд исмли бир қутқарувчини юборди. Гера ўғли Эҳуд Бенямин қабиласидан бўлиб, чапақай эди. Исроил халқи Эҳуд орқали Мўаб шоҳи Эглонга ўлпон жўнатди. Абумалекнинг ўлимидан сўнг Пувах ўғли Тўло Исроил халқини душманлардан озод қилди. У Иссахор қабиласидан бўлган Дўдўнинг набираси бўлиб, Эфрайим қирларидаги Шомир шаҳрида истиқомат қиларди. Сидонликларнинг, Омолек ва Моюн халқларининг жабру зулмидан нолиб, Менга ёлворганингизда, сизларга нажот бердим. чунки сен ҳомиладор бўлиб, ўғил кўрасан. Бола туғилиши биланоқ Худога назр қилингай, шунинг учун боланинг бошига устара тегмасин. Исроилни Филистларнинг қўлидан озод қилишни бошлайдиган ўшадир.” Эгамиз эса Гидўн, Барақ, Йифтох, Шимшўн сингари ҳакамларни юборди. Бехавотир яшанглар деб, сизларни бўйсундирган ғанимларингиз қўлидан озод этди. Шунинг учун Сен уларни душманлари қўлига бердинг, душманлари уларга зулм ўтказдилар. Улар азоб тортганларида Сенга илтижо қилишди, Сен уларнинг илтижоларини самодан туриб эшитдинг. Буюк раҳм–шафқатинг туфайли уларга қутқарувчиларни юбординг. Қутқарувчилар уларни душманлари қўлидан халос қилдилар. Буларнинг ҳаммаси тахминан 450 йил давом этди. Бундан кейин Худо уларга Шомуил пайғамбар замонигача ҳакамларни берди.
Выбор основного перевода