Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Мен сенга ва сендан кейинги наслларингга берган ваъдамда тураман. Бу абадий аҳд бўлади. Мен доимо Сенинг Худойинг, сендан кейинги наслларингнинг Худоси бўлиб қоламан. Улар Канъон юртида мусофир бўлиб яшаган эдилар. Ўша юртни сизларга бераман, деб улар билан аҳд қилдим. “Мен сизларни Мисрдаги қулликдан олиб чиққан Эгангиз Худоман. Уларга шундай деб жавоб беринглар: “Биз Мисрда фиръавннинг қуллари эдик. Эгамиз Ўз қудрати билан бизни Мисрдан олиб чиқди. У бизнинг кўзимиз олдида Мисрга, фиръавн ва унинг бутун хонадонига буюк, қўрқинчли аломату мўъжизаларни кўрсатди. Ота–боболаримизга онт ичиб ваъда қилган юртга бизни олиб кириш учун, ўша юртни бизга бериш учун бизни Мисрдан олиб чиқди. Эгамиз Мусога айтди: “Сенинг вақти–соатинг яқинлашиб қолди. Бу халқ эса борадиган юртда Менга бевафолик қилади, ўша юртнинг бегона худоларига сажда қилади. Улар Мени тарк этадилар, улар билан қилган аҳдимни бузадилар. Шундай қилиб, улар ўша ерни Бохим деб атадилар ва Эгамизга қурбонликлар келтирдилар. Кейин Эгамизнинг фариштаси Ўфра шаҳрига келиб, эман дарахтининг тагида ўтирди. Бу дарахт Абуазар уруғидан бўлган Йўшга тегишли эди. Ўша пайтда унинг ўғли Гидўн Мидиёнлардан бекиниб, узум сиқиш чуқурида буғдой янчаётган эди.
Выбор основного перевода