Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Исроил халқи Эгамизнинг олдида қабиҳ ишлар қилар эди. Улар ўзларининг Эгаси Худони эсларидан чиқариб, Баал ва Ашеранинг тасвирларига сиғинишар эди. Исроил халқи Эгамизнинг олдида яна қабиҳликлар қилгани учун, Эгамиз Мўаб юртининг шоҳи Эглонни уларга қарши қўзғатди. Эҳуднинг ўлимидан сўнг Исроил халқи яна Эгамизнинг олдида қабиҳ ишлар қилди. Исроил халқи Эгамизнинг олдида қабиҳликлар қилди. Эгамиз уларни етти йилга Мидиён халқининг қўлига берди. Худди ўша куни кечаси Эгамиз Гидўнга шундай деди: “Отангнинг етти яшар иккинчи буқасини ол, отанг Баалга атаб қурдирган қурбонгоҳни вайрон қил. Қурбонгоҳ ёнидаги Ашерага аталган устунни ҳам кесиб ташла. Гидўн оламдан кўз юмиши биланоқ, Исроил халқи яна Худога бевафолик қилиб, Баалнинг тасвирларига сиғина бошлади, улар Баал–Беритни ўзларига худо қилдилар. Исроил халқи яна Эгамизнинг олдида қабиҳликлар қилиб, Баал ва Аштаретнинг тасвирларига сиғиниш билан бир қаторда, Орам, Сидон, Мўаб, Оммон ва Филист халқларининг худоларига сажда қилди. Эгамиздан юз ўгириб, Унга сажда қилмай қўйди. Исроил халқи яна Эгамизнинг олдида қабиҳ ишлар қилгани учун, Эгамиз уларни қирқ йилга Филист халқининг қўлига берди.
Выбор основного перевода