Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Ўша худолар ёки бутларга сажда қилманг, хизмат қилманг. Мен, Эгангиз Худо, сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман. Мендан нафратланадиганларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатидан фарзандлари, набиралари ва чеваралари ҳам қочиб қутулмайди. Бегона худоларга, атрофингиздаги халқларнинг худоларига эргашманглар. Эгамиз Мусога айтди: “Сенинг вақти–соатинг яқинлашиб қолди. Бу халқ эса борадиган юртда Менга бевафолик қилади, ўша юртнинг бегона худоларига сажда қилади. Улар Мени тарк этадилар, улар билан қилган аҳдимни бузадилар. Ўлимимдан кейин сизлар бузилиб кетишингизни, мен кўрсатган йўлдан чиқиб кетишингизни биламан. Бошингизга кулфатлар тушади, чунки Эгамизнинг олдида қабиҳликлар қиласизлар. Қилган ишларингиз билан Уни ғазаблантирасизлар.
Выбор основного перевода