Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Эгамиз сизларни душманларингиз олдида тиз чўктиради. Уларга бир томондан ҳужум қиласизлар, аммо етти томонга тумтарақай қочасизлар. Ер юзидаги барча шоҳликлар аҳволингизни кўриб, даҳшатга тушади. Исроил халқи яна Эгамизнинг олдида қабиҳликлар қилиб, Баал ва Аштаретнинг тасвирларига сиғиниш билан бир қаторда, Орам, Сидон, Мўаб, Оммон ва Филист халқларининг худоларига сажда қилди. Эгамиздан юз ўгириб, Унга сажда қилмай қўйди. Улар бегона халқларнинг бутларига сажда қилдилар, Ўша бутлар Эгамизнинг халқига тузоқ бўлди. Шунда Эгамиз Ўз халқидан ғазабланди, Улардан жирканди. Уларни ёт халқларнинг қўлига берди, Ғанимлари улар устидан ҳукмрон бўлди. Душманлари уларни сиқувга олди, Куч билан уларни бўйин эгдирди. Исроил халқи Баал ва Аштарет тасвирларини йўқ қилиб, фақат Эгамизга хизмат қила бошлашди.
Выбор основного перевода