Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Бу қўрада бўлмаган бошқа қўйларим ҳам бор. Уларни ҳам олиб келишим керак. Улар ҳам Менинг овозимга қулоқ солади, шунда бир сурув, бир чўпон бўлади. Яҳудийлар билан ғайрияҳудийлар орасида асло фарқ йўқ. Уларнинг Раббийси бир бўлиб, Унга илтижо қилганларнинг биронтасидан У Ўз меҳр–шафқатини аямайди. Ҳар ким қандай ҳолатда даъват этилган бўлса, ўша ҳолатини ўзгартиришга уринмасин. Агар қул бўлганингда даъват этилган бўлсанг, ташвишланма. Аммо озод бўлишга имкон бор бўлса, фурсатни ғанимат бил. Сизлар Раббимиз Исога тегишли бўлишга даъват этилгансиз. Ким қул бўлган пайтида даъват этилган бўлса, энди Раббимизнинг назарида у озод инсондир. Шунингдек, ким озод бўлган пайтида даъват этилган бўлса, энди у Масиҳнинг қулидир. Сизлар қиммат баҳога сотиб олиндингиз, шунинг учун ўзингизни инсоний ғояларга қул қилманглар. Биродарлар, Худо кимни қандай вазиятда даъват қилган бўлса, ўша вазиятда қолиб яшайверсин.
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода