Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Ҳаёт ато этувчи Руҳнинг қонун–қоидаси Исо Масиҳ орқали бизни гуноҳдан ва ўлимга етаклайдиган қонундан озод қилди. Инсон Худонинг қонунини бажара олмагани учун қонун таъсирсиз бўлиб қолди. Қонун инсонни гуноҳдан қутқара олмагани учун Худонинг Ўзи одамларни қутқарди. У Ўз Ўғлини гуноҳкор инсонга ўхшатиб, бу дунёга юборди ва гуноҳнинг қудратини йўқ қилди. Шу йўсин Худо инсон орқали гуноҳни маҳкум қилди. Биз — башарий табиатнинг эмас, балки Руҳнинг етакчилигида яшаётганлар — қонун талаб қилган солиҳликка эришишимиз учун Худо шундай қилди. Мана, биз Масиҳ орқали оқланишга интиляпмиз, бу эса биз ҳам ғайрияҳудийлар қатори гуноҳкор эканлигимизни кўрсатиб турибди. Бундан келиб чиқадики, гуноҳкорлигимизнинг сабабчиси Масиҳ экан–да? Йўқ, асло! Мен Худонинг иноятини инкор қилмайман. Агар қонунга амал қилиш билан оқланиш мумкин бўлганда эди, Масиҳ беҳуда ўлган бўларди.
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода