Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Хўш, биз, яҳудийлар, бошқалардан устунмизми? Йўқ, асло! Юқорида исботлаб ўтганимдай, хоҳ яҳудий бўлсин, хоҳ ғайрияҳудий бўлсин, ҳар бир инсон гуноҳнинг ҳокимияти остидадир. Ахир, Муқаддас битикларда қуйидагидай ёзилган–ку: “Ҳеч бир солиҳ кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ! Биронта ҳам идрокли зот йўқ, Ҳеч ким Худога юз бурмайди. Ҳаммаси йўлдан озган, бирдай бузилган, Яхшилик қилувчи бир кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ! Очиқ қабр кабидир оғизлари, Улар ёлғон гапиради. Тилларидан илон заҳри томади. Уларнинг оғзидан аччиқ сўзлар, лаънат чиқади. Уларнинг оёқлари қон тўкишга шошилади, Қадамидан ҳалокату вайрона келади. Улар тинчлик йўлларини билмайди, Улар Худодан қўрқмайди.” Биз биламизки, қонун неки буюрган бўлса, қонунга қарам бўлганларга буюрган, токи ҳар бир оғиз юмилсин ва бутун дунё Худо олдида жавобгар бўлсин.
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода