Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
ўша жасад кечаси билан ходада осиғлиқ қолмасин. Уни ўша куниёқ дафн қилинглар, чунки ёғочга қоқилган одам Худо томонидан лаънатлангандир. Эгангиз Худо сизга мулк қилиб бераётган юртни ҳаром қилманглар. Сизлар Исони ёғочга михлаб ўлдирган эдингизлар, ота–боболаримизнинг Худоси эса Уни тирилтирди. Инсон Худонинг қонунини бажара олмагани учун қонун таъсирсиз бўлиб қолди. Қонун инсонни гуноҳдан қутқара олмагани учун Худонинг Ўзи одамларни қутқарди. У Ўз Ўғлини гуноҳкор инсонга ўхшатиб, бу дунёга юборди ва гуноҳнинг қудратини йўқ қилди. Шу йўсин Худо инсон орқали гуноҳни маҳкум қилди. Ахир, Худо бизни Масиҳ орқали оқлаш учун бегуноҳ Масиҳни гуноҳкорни жазолагандай, жазолади. Худонинг Ўз Ўғлини юборишдан мақсади бизни қонун остидаги ҳаётдан халос этиб, Ўзига фарзанд қилиб олиш эди. Масиҳнинг тўкилган қони орқали Худо бизни кечириб, гуноҳларимиздан озод қилди. Шундай қилиб, Худо бизнинг ҳаётимизни тўлдирган инояти қанчалик бой эканлигини кўрсатди. У бизга донолигу ақл–идрок ато этди. У гуноҳларимизни Ўзига олди, аъзои бадани ёғочда азоб чекди. Шу туфайли биз гуноҳ учун ўлганмиз ва солиҳ ҳаёт кечира оламиз. Унинг яраларидан биз шифо топдик.
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода