Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Мусо тоққа — Худонинг ҳузурига чиқди. Эгамиз тоғдан уни чақириб, шундай деди: — Ёқуб наслига — Исроил халқига шундай деб айт: Мен ўшанда Эгамиз билан сизларнинг орангизда туриб, Унинг гапини сизларга айтиб турдим. Чунки сизлар оловдан қўрқиб, тоққа чиқмадингизлар. Эгамиз шундай деб айтди: Эгангиз бу амрларни ҳаммангизга ўша тоғда олов, булут ва қоронғилик ичидан баланд овоз билан айтди, бошқа бирон сўз қўшмади. Сўнгра У бу амрларни иккита тош лавҳага ёзиб, менга берди. Тоғ олов бўлиб ёнаётганда, қоронғилик ичидан овоз эшитдингиз. Шунда қабилаларингиз бошлиқлари ва оқсоқоллари менинг олдимга келиб, Саҳрода Исроил халқи билан бирга яшаган Мусодир, Синай тоғида оталаримиз билан бирга турган, фаришта билан гаплашган ҳам удир. Бизга бериладиган Худонинг ҳаётбахш каломини Мусо фариштадан қабул қилди. Худонинг қонунини олган сизларсиз. Аммо ўша қонун сизларга фаришталар орқали берилганига қарамай, сизлар унга риоя қилмадингизлар.” Ахир, қонун Худонинг ғазабини қўзғатади, холос. Қонун бўлмаса, қонунбузарлик ҳам бўлмайди. Қонун берилгандан кейин гуноҳ кўпайиб кетди. Лекин қаерда гуноҳ кўп бўлса, Худонинг инояти янада кўпроқ намоён бўлади.
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода