Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Левиларнинг Учрашув чодирида қилган хизмати эвазига Мен уларга Исроил юртидаги ҳамма ушрларни хизмат ҳақи қилиб бераман. — Левиларга Менинг шу гапимни етказ: “Эгамиз Исроил халқининг ушрини сизларга улуш қилиб берган. Сизлар ушрни олганингизда, шу ушрнинг ўндан бир қисмини Эгамизга назр қилиб беринглар. Леви руҳонийлари, бутун Леви қабиласи қаторида, Исроилда улуш ҳам, мулк ҳам олмайдилар. Улар Эгамизга келтирилган назр ва қурбонликлардан ейдилар. Иорданнинг шарқида эса Мусо икки қабилага ва битта қабиланинг ярмига улуш бериб бўлганди. Юсуфнинг иккала ўғли — Манаше ва Эфрайимдан икки қабила келиб чиққан эди. Аммо Исроил қабилалари орасида Леви қабиласи ҳеч қандай улуш олмади. Уларга фақат ўзлари яшаши учун шаҳарлар ва қўй–молларини боқиш учун шаҳарлар атрофидаги яйловлар берилди. Левилар ушрни олаётганларида, Ҳорун наслидан бўлган руҳоний уларнинг ёнида бўлади. Левилар ушрнинг ўндан бирини Худойимизнинг уйига олиб келиб, омборхоналарга жойлаштирадилар.
Выбор основного перевода