Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Эй Яҳудо, сени мадҳ этар биродарларинг, Ғанимларинг гарданида бўлар қўлларинг. Сенга таъзим қилишар отангнинг ўғиллари. Яҳудонинг қўлидан кетмас салтанат ҳассаси, Унинг наслида қолар салтанат тамғаси, Халқлар унга ўлпон келтирарлар, Унга итоат этиб таъзим қиларлар. Эссайнинг томиридан новда ўсиб чиқади, Ҳа, унинг илдизидан кўчат ёйилади. Эй Қуддус, йиққин лашкарингни! Ғанимлар бизни қуршовга олди! Улар Исроил ҳукмдорининг бетига таёқ билан уради. Яҳудо ва Тамарадан Параз ва Зерах туғилдилар. Параздан Хазрон туғилди. Хазрондан Рам туғилди. “Эй Яҳудо юртидаги Байтлаҳм! Сен Яҳудонинг буюк шаҳарларидан ҳеч кам эмассан. Зеро, сендан бир Ҳукмдор чиқади, У халқим Исроилга чўпонлик қилади.” Нахшўн — Оминадавнинг ўғли, Оминадав — Админнинг ўғли, Админ — Арнийнинг ўғли, Арний — Хазроннинг ўғли, Хазрон — Паразнинг ўғли, Параз — Яҳудонинг ўғли, Бу Хушхабар Худонинг Ўғли ҳақидадир. У жисман Довуд зурриётидан келиб чиққан эди. Шунда оқсоқоллардан бири менга деди: “Йиғлама! Ана қара, Яҳудо қабиласидан бўлган Шер — Довуд уруғидан чиққан Зот ғалаба қозонди. У ўрамнинг еттита муҳрини ечишга ва ўрамни очишга қодирдир.”
Выбор основного перевода