Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Уззиё кучайиб кетгандан кейин, ҳалокатга олиб борадиган киборликка берилди. У Эгамизнинг Маъбадига кириб, тутатқи қурбонгоҳида тутатқи тутатди, шу йўсин ўзининг Эгаси Худога итоатсизлик қилди. Улар шоҳ Уззиёга танбеҳ бериб дейишди: — Эй шоҳимиз! Эгамизга тутатқи тутатиш сизнинг ишингиз эмас. Бу Ҳорун наслидан бўлган руҳонийларнинг ишидир. Тутатқи тутатишга улар бағишланганлар. Қани бўлинг, бу муқаддас жойдан чиқиб кетинг! Сиз ўзбошимчалик қилдингиз. Бу қилмишингиз учун Парвардигор Эгамиз сизни юксалтирармиди?! Леви руҳонийлари бизни баркамол қила олмайдилар. Шунинг учун Худо Ҳоруннинг насабидан бўлган руҳонийни эмас, балки Маликсидиққа ўхшаган бошқа бир руҳонийни юборди. Исроил халқига берилган қонунлар леви руҳонийлари орқали жорий қилинган эди. Буни биз айтиб ўтган руҳоний, яъни Раббимиз Исо мисолида аниқ кўришимиз мумкин. Биз биламизки, Раббимиз Исо Леви қабиласидан эмас, балки Яҳудо қабиласидан келиб чиққан. Яҳудо қабиласидан ҳеч ким руҳоний бўлиб қурбонгоҳда хизмат қилмаган. Бунинг устига, Мусо бу қабила ҳақида гапирганда руҳонийликка доир бирон кўрсатма бермаган. Агар У ер юзида бўлганда эди, умуман руҳоний бўлолмас эди. Чунки Мусонинг қонунида буюрилган назрларни келтирувчи руҳонийлар бор.
Выбор основного перевода