Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
“Нима кераги бор Менга?! Кўплаб қурбонлигингиз?! Тўйиб кетдим энди Куйдирилган қўчқорлар назридан, Бўрдоқи ёғларидан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Менга хуш келмади буқаларнинг, Қўзилар ва эчкиларнинг қони. Инсон Худонинг қонунини бажара олмагани учун қонун таъсирсиз бўлиб қолди. Қонун инсонни гуноҳдан қутқара олмагани учун Худонинг Ўзи одамларни қутқарди. У Ўз Ўғлини гуноҳкор инсонга ўхшатиб, бу дунёга юборди ва гуноҳнинг қудратини йўқ қилди. Шу йўсин Худо инсон орқали гуноҳни маҳкум қилди. Энди эса Худони биласизлар, тўғрироғи, Худо сизларни билади. Шундай экан, қандай қилиб яна ўша кучсиз, қадрсиз хурофотларга қайтяпсиз?! Қандай қилиб яна ўшаларга қул бўлишни хоҳлаяпсиз?! Қонун бўлғуси хайр–баракаларнинг асл сурати эмас, бор–йўғи соясидир. Ҳар йили қонун бўйича Худога бир хил қурбонликлар келтирилади. Демак, қонун бу қурбонликлар орқали Худога сажда қилувчиларни камолотга етказа олмайди. Борди–ю, ўша одамлар қурбонликлари орқали гуноҳдан поклана олганларида эди, уларнинг виждони қийналмасди ва улар қурбонлик келтиришни бас қилардилар. Ҳолбуки, қурбонликлар ҳар йили одамларга гуноҳларини эслатади, холос. Чунки буқаю такаларнинг қони ҳеч қачон гуноҳларни юва олмайди.
Выбор основного перевода