Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Исо унга деди: — Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Отанинг олдига олиб борадиган Мендан бошқа йўл йўқ. Масиҳ ўлгани учун гуноҳ энди Унга ўз таъсирини кўрсата олмайди, Унинг янги ҳаёти Худога шуҳрат келтиради. Бизни ким маҳкум қилар экан?! Ахир, ўлиб, тирилган, Худонинг ўнг томонида ўтирган Исо Масиҳнинг Ўзи биз учун шафоат қилмоқда–ку! Зеро, ҳаммамизга маълумки, Худо ягонадир, Худо билан инсонлар орасидаги Воситачи ҳам ягонадир. Бу Воситачи Исо Масиҳдир. У Ўзи инсон эди Мен келажакда Исроил халқи билан тузадиган аҳд шундай бўлади: Мен қонунларимни одамларнинг онгига солиб қўяман, қонунларимни уларнинг юракларига ёзаман. Мен уларнинг Худоси, улар эса Менинг халқим бўладилар. Шундан кейин одамлар бир–бирига: «Эгамизни таниб–билинг», демайдиган бўлишади. Чунки уларнинг ҳаммаси — каттасидан тортиб, кичигигача Мени биладиган бўлади. Мен уларнинг айбларини кечираман, гуноҳларини ҳеч қачон эсга олмайман.” Худо янги аҳдни тилга олганда, аввалги аҳднинг эскириб кетганлигини кўрсатди. Эскирган нарса эса тез орада йўқ бўлиб кетади. Ана шу мақсадда Масиҳ бизлар учун Худонинг ҳузурида ҳозир бўлди. У ҳақиқий Чодирнинг соясигина бўлган бу дунёдаги Чодирнинг Энг муқаддас хонасига эмас, балки инсон қўли билан қурилмаган самовий Чодирга кирди. Отамиз Худонинг ҳузурида бўлган Ҳаёт бизга ошкор бўлди! Биз бу абадий Ҳаётни кўриб, энди У ҳақда сизларга шоҳидлик қиляпмиз. Азиз болаларим, гуноҳ қилманглар деб, мен сизларга шуларни ёзяпман. Борди–ю, бирортамиз гуноҳ қилиб қўйсак, Отамиз Худонинг олдида ҳомийимиз — Исо Масиҳ бор, У Солиҳ Зотдир. Имондан қайтиб кетишдан сизларни фақатгина Худо асрай олади. У сизларни беғубор ва шод–хуррам қилиб, Ўзининг улуғвор ҳузурига олиб киришга қодир. Барҳаётман. Ўлган эдим ва мана, абадулабад тирикман. Ўлимнинг ва ўликлар диёрининг калитлари Мендадир.
Выбор основного перевода