Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Аммо Исога берилган руҳонийлик хизмати бошқа руҳонийларникига қараганда буюкдир. Чунки Унинг воситасида тузилган янги аҳд аввалги аҳддан улуғроқ ва аълороқ ваъдаларга асосланган. Ана шу сабабдан Масиҳ янги аҳднинг воситачиси бўлди. Энди даъват этилган одамлар Худонинг ваъда қилган абадий меросига эга бўла оладилар. Улар аввалги аҳд даврида берилган Худонинг қонунини бузиб, гуноҳ қилган эдилар. Масиҳ эса уларни гуноҳларидан халос қилиш учун қурбон бўлди. Сизлар янги аҳднинг воситачиси Исонинг ҳузурига кирдингизлар. Исонинг қонига яқинлашдингизлар. Унинг қони Ҳобилнинг қонига ўхшаб қасос талаб қилмайди, аксинча, гуноҳларимизни ювиш учун тўкилган.
Выбор основного перевода