Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен сизларга берган амрларимга риоя қилинглар. Бошқа худоларга илтижо қилманглар. Уларнинг номларини ҳатто тилга ҳам олманглар. Уларнинг худоларига сажда қилманглар, хизмат қилманглар. Бу халқларнинг одатларига тақлид қилманглар. Уларнинг худоларини йўқ қилинглар, бутсимон тошларини синдириб ташланглар. Эҳтиёт бўлинглар, сизлар кирадиган юртнинг аҳолиси билан сулҳ тузманглар. Бўлмаса, сизларни тузоғига илинтириб олади. Ўша юртнинг аҳолиси билан сулҳ тузманглар. Улар ўз худолари ортидан ҳирс билан эргашадилар. Улар билан сулҳ тузсангиз, ўз худоларига қурбонликлар келтираётганларида сизларни ҳам ўзларига қўшилишга таклиф қиладилар. Сизлар улар билан бориб, қурбонликларидан тановул қиласиз.
Выбор основного перевода