Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша етти кун давомида хамиртурушсиз нон тановул қилинглар. Биринчи куниёқ уйларингиздаги хамиртурушни йўқотинглар. Кимки етти кун давомида хамиртуруш қўшилган нон тановул қилса, у Исроил халқи орасидан йўқ қилинади. Шундан сўнг Мусо халққа деди: “Бугун Абиб ойида сизлар Миср юртидан чиқиб кетяпсизлар. Хамиртуруш қўшилган нонни еманглар. Бу кунни асло эсларингиздан чиқарманглар. Зеро, Эгамиз Ўз қудрати билан сизларни Мисрдаги қулликдан олиб чиқди. Эшакнинг туғилган биринчи эркак боласини Эгамиздан бир қўзи ёки улоқча эвазига сотиб олинглар. Агар эшакни қайтариб сотиб олмасликка қарор қилсангиз, эшакнинг бўйнини синдириб ўлдиришингиз керак. Сизлар Эгамиздан ҳамма тўнғич ўғилларни ҳам қайтариб сотиб олишингиз лозим. Ҳар ким Менинг ҳузуримга муносиб назрлар олиб келиши лозим. Хамиртурушсиз нон байрамини, Ҳосил байрамини ва Чайла байрамини нишонлаш учун барча эркакларингиз йилда уч марта Эгангиз Худо танлаган жойга, Унинг ҳузурига келсин. Ҳеч ким Эгамизнинг олдига қуруқ келмасин.
Выбор основного перевода