Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо тоғда узоқ қолиб кетди. Халқ Мусонинг тоғдан қайтиб тушавермаганини кўргач, Ҳоруннинг ёнига йиғилишиб, унга айтишди: — Қани, бизга худо ясаб бер, у бизни йўлда бошлаб борсин. Бизни Мисрдан олиб чиққан ўша одамга — Мусога нима бўлганини билолмаяпмиз. Шунда Ҳорун одамларга: — Хотинингиз ва ўғил–қизларингиз қулоқларидаги олтин сирғаларни ечиб олиб, менга келтиринглар, — деди. Ҳукм қилаётганда адолатсизлик қилмасин, тарафкашлик қилмасин, пора олмасин. Пора доноларнинг кўзини кўр қилади, ҳақларни ноҳаққа чиқаради. Оломондан чўчийдиганлару Одамларнинг гапидан қўрқадиганлар каби Кўчага чиқмай, жим ўтиравермадим. Пилат қўлидан ҳеч нарса келмаётганини ва ғалаён бошланаётганини кўриб: — Бу Одамнинг тўкиладиган қони учун мен айбдор эмасман. Бунга ўзларингиз жавоб берасизлар! — деди–да, оломоннинг кўзи олдида сув олиб, қўлларини чайди. Шундан сўнг Пилат Бараббасни озод қилди. Исони эса қамчилатиб, хочга михлашни буюрди. Бироқ оломон овози борича: — Исо хочга михлансин! — деб бақириб, талаб қилаверди. Ниҳоят уларнинг бақир–чақирлари устун келди.
Выбор основного перевода