Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қўшнингизга қарши ёлғон гувоҳлик берманг. Агар сохта гувоҳ ёмон ният билан бирортасини айбласа, жанжаллашаётган иккала одам Эгамизнинг ҳузурига борсинлар. Ўша кунларда хизматини ўтаётган руҳонийларга ва ҳакамларга учрашсинлар. Ҳакамлар ишни яхшилаб кўриб чиқишсин. Агар гувоҳ биродарига қарши ёлғон гувоҳлик бераётган бўлса, биродарига қарши ўйлаган ниятини ўзига қайтаринглар. Шу тариқа орангиздан ёмонликни йўқ қилинглар. Унинг рўпарасига эса иккита ярамас одам ўтирсин. Улар: «Эй Навўт, сен Худони ва шоҳни ҳақорат қилдинг», деб Навўтни айбласинлар. Кейин уни ташқарига олиб чиқиб, тошбўрон қилиб ўлдиринглар.” Ёвуз ниятли гувоҳлар пайдо бўлади, Билмайдиган нарсаларимни мендан сўрайди. Бош руҳонийлар ва Олий кенгашнинг барча аъзолари Исони ўлимга маҳкум қилиш учун Унга қарши сохта далиллар излар эдилар. Анча гувоҳлар чиққан бўлса–да, етарлича айбловчи далиллар топилмади. Ниҳоят, икки сохта гувоҳ сўзга чиқиб, шундай айтишди: — Бу Одам: “Мен Худонинг Маъбадини бузиб, уч кунда уни тиклай оламан”, деган. Шундан кейин синагога аъзолари баъзи одамларни гижгижлаб: “Стефан Мусога ва Худога қарши куфр сўзлар айтганини эшитдик”, деб айтишга кўндирдилар.
Выбор основного перевода