Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шаббат кунини муқаддас деб билинг, бу кунга риоя қилиб юринг. Ҳамма ишларингизни бажаришингиз учун олти кун бор. Еттинчи кун эса Мен, Эгангиз Худога аталган Шаббат кунидир. Ўша куни ҳеч қандай иш қилманглар. Ўғилларингиз, қизларингиз, қулларингиз, чўриларингиз, ҳайвонларингиз, шаҳрингиздаги мусофирлар ҳам ҳеч қандай иш қилишмасин. Мен, Эгангиз, олти кун давомида осмон билан ерни, денгизни ва улардаги ҳамма мавжудотни яратдим. Еттинчи куни эса дам олдим. Шунинг учун Мен, Эгангиз, Шаббат кунини муборак қилиб, муқаддас деб бошқа кунлардан ажратдим.
Выбор основного перевода