Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сендан олдинда фариштани юбориб, Канъон, Амор, Хет, Париз, Хив ва Ёбус халқларини ҳайдайман. Эгангиз Худо сизларни эгалик қиладиган юртингизга олиб киради. Ўшанда У олдингиздан Хет, Гиргош, Амор, Канъон, Париз, Хив, Ёбус каби еттита халқни ҳайдайди. Улар сизлардан кўра, кўпроқ ва қудратлироқдир. Кейин Мен сизларни Иордан дарёсининг шарқ томонидаги юртга олиб келдим. У ерда Амор халқи яшар эди. Улар сизларга қарши чиқиб жанг қилди. Мен сизларга уларнинг устидан ғалаба ато қилдим. Уларни сизларнинг олдингиздан қириб ташладим, сизлар уларнинг ерларини эгаллаб олдингиз. Сизлар Иордандан ўтиб, Ерихога келганингизда, Ерихо аҳолиси сизларга қарши жанг қилди. Амор, Париз, Канъон, Хет, Гиргош, Хив ва Ёбус халқлари ҳам сизларга қарши уруш қилди. Мен сизларга уларнинг устидан ғалаба бердим.
Выбор основного перевода