Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сен одамларни супуриб ташлайсан, Улар гўё тушга ўхшайди. Улар тонгда унган янги майса кабидир. Тонгда майса янгидан ўсиб чиқса ҳам Оқшомда сўлиб, хазон бўлади. Сенинг ғазабингдан адойи тамом бўлдик, Қаҳрингдан биз ваҳимага тушдик. Гуноҳларимизни Сен олдингга келтирдинг, Яширин гуноҳларимизни нурларинг ёритиб туради. Мен шундай дедим: “Шўрим қурсин! Ўлдим энди! Ўз кўзларим билан ўша Шоҳни, Сарвари Оламни кўрдим. Ахир, мен оғзи нопок бир одамман, оғзи нопок халқ орасида яшайман!” Менга қулоқ солинг, эй ўжарлар! Ғалаба узоқ, деб ўйлаганлар! Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен онангизни ҳайдаб юборган эдим, Унинг талоқ хати қани? Хўш, сизни қайси қарз берувчимга сотибман? Мана, гуноҳларингиз туфайли сотилдингиз, Итоатсизлигингиз дастидан онангиз ҳайдалди.
Выбор основного перевода