Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У Эгамизнинг уйига, шоҳ саройига, ҳар бир ҳашаматли иморатга, Қуддусдаги ҳамма уйларга ўт қўйди. Мақтанчоқларга Худо айтар: “Мақтанмагин”, Фосиққа айтар: “Кучинг билан мақтанмагин. Гердайиб, самоларга кучингни кўрсатма, Қайсарларча киборлик билан гапирма.” Ҳеч ким шарқдан ёки ғарбдан ёхуд саҳродан Инсонни юксалтира олмайди. Минг кумуш тангага арзийдиган, токларга тўла бир узумзор бор. Ўша куни мана шу узумзор ҳам чакалакзору тиканзорларга айланади. Сенинг муқаддас масканингга Биз, азиз халқинг, фақат оз вақт эгалик қилдик. Энди эса душманларимиз У ерни оёқ ости қилиб ташлади. Кўп ҳосил олишни умид қилган эдингиз, мана кам олдингиз. Уйга олиб келганингизни сочиб юбордим. Нима учун?” Сарвари Олам шундай демоқда: “Менинг уйим вайрон бўлиб ётган пайтда, сизлар фақат ўз уйингиз ҳақида ўйлаганингиз учун шундай қилдим. “Орангизда олдинги Маъбаднинг шуҳратини кўрганлар борми? Ҳозирги кўриниши қандай? Олдингиси билан солиштирганда буниси арзимаган бир нарсадай–ку, ахир!
Выбор основного перевода