Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин сизларни чақирганимда рад этдингиз, қўлларимни узатганимда, эътибор бермадингиз. Эгам айтар: “Эҳ, итоатсиз халқим! Уларнинг ҳолига вой! Менсиз маслаҳатлар қилишади. Сулҳлар тузади, лекин Менинг Руҳим йўқ–ку уларда! Ҳа, халқим гуноҳ устига гуноҳ орттираверади. Улар исёнкор халқ, ёлғончи болалар! Эгасининг йўл–йўриқларига Қулоқ солишни рад этган болалар улар. Келганимда нега бирон кимса йўқ эди? Чақирганимда нега ҳеч ким жавоб бермади? Сизни қутқаришга Менинг қўлим қисқами? Ёки сизни озод қилишга кучим етмасми? Бир таҳдид қилсам денгиз қурийди, Дарёларни чўлга айлантираман. Сувлар қуриб, балиқлари сасийди, Сув йўқлигидан балиқлар ўлиб кетади. Фосиқларнинг оёғи ёмонликка шошилади, Улар беҳуда қон тўкишга жуда уста. Уларнинг фикри–зикри гуноҳ билан банд, Қадамидан ҳалокату вайрона келади. Зеро, ўша вақтда Қуддус «Эгамизнинг Тахти» деб аталади. Ҳамма халқлар Менга сажда қилиш учун Қуддусда, Менинг ҳузуримда тўпланадилар. Шундан кейин улар ҳеч қачон ёвуз юракларининг ўжарликларига итоат қилмайдилар. Исроил халқи ҳақида эса шундай дейди: “Итоатсиз ва ўжар халқни Кун бўйи қучоқ очиб кутдим.”
Выбор основного перевода