Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо сизлар Унга содиқ қолмадингиз! Эй бузуқ ва эгри насл, Энди сизлар Унинг фарзандлари деб аталмайсиз, Бу сизларнинг иснодингиздир. Сизлар шарманда бўласиз Ўзингиз хуш кўрган эманлар сабабли. Мана, уялиб қоласиз Ўзингиз танлаган саждагоҳ боғлар туфайли. Ҳа, Қуддус ҳам, Яҳудо ҳам қулади. Халқининг тиллари, ишлари Эгамизга қаршидир. Эгамнинг шуҳратини улар ерга булғади. Сизлар эса, эй фолбиннинг ўғиллари, Яқинроқ келинг! Бу ёққа келинг, эй зинокор, фоҳишалар уруғи! Хўш, сизлар кимнинг устидан куляпсиз? Кимга қарши оғиз очяпсиз? Кимга қараб тилингизни чиқаряпсиз? Ахир, итоатсизларнинг болаларисиз–ку! Ёлғончининг уруғидан келиб чиққансизлар–ку! Шундай эмасми?! Ҳар бир ям–яшил дарахт остида Шаҳват билан гуноҳга берилдингиз! Дарё бўйларида, қоялар ковагида Ўз фарзандларингизни қурбонлик қилдингиз! Сизлар севган бутлар дарёнинг силлиқ тошлари орасидадир! Ҳа, ўша бутларга сизлар кўнгил қўйгансиз! Ана ўшаларга ичимлик назрлари бердингиз, Уларга дон назрларини атадингиз. Хўш, булардан Мен хурсанд бўлайми?! Аммо буқани қурбонлик қиладиган инсон Одам ўлдирган қотил кабидир. Қўзини қурбонлик қиладиган одам Итнинг бўйнини синдирган одам кабидир. Дон назри қиладиган одам Чўчқа қонини назр қиладиган одам кабидир. Тутатқи тутатган одам Бутга топинадиган одам кабидир. Ўшалар ўз йўлларини танладилар, Қилган жирканч ишларидан жонлари лаззат олар. Эгамиз шундай айтмоқда: “Ўзларини поклаб, бутларга бағишлаганлар, саждагоҳ боғларга бориб, йўлбошчиларига эргашганлар йўқ бўлади. Чўчқа ва бошқа ҳаром, макруҳ ҳайвонларнинг гўштини ейдиганлар, уларнинг ҳаммаси биргаликда ҳалок бўлади.
Выбор основного перевода