Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен уларнинг орасида аломат кўрсатаман. Омон қолганларини қуйидаги халқлар орасига юбораман: Таршиш, Ливия халқларига, камонкашлари билан машҳур бўлган Лидия халқига, Тувал ва Юнон халқларига, денгиз ортидаги Мен ҳақимда эшитмаган, Менинг улуғворлигимни кўрмаган халқларга. Улар Менинг буюклигимни ўзга халқларга билдирадилар.” Аммо шундай вақтлар келадики, Исроил халқи денгиздаги қум каби бўлади, уларни на санаб, на ўлчаб бўлади. Уларга: «Халқим эмас», деб айтилган бўлса, келажакда улар: «Барҳаёт Худонинг фарзандлари» деб аталади. Қуддусга қарши уруш очганлардан тирик қолганлари эса ҳар йили Шоҳ — Сарвари Оламга сажда қилишга ва Чайла байрамини нишонлашга келишади. Нафақат яҳудийлар орасидан, балки бошқа халқлар орасидан танланганлар қаторида биз ҳам бормиз. Ишаё ҳам Худонинг сўзларини жасорат билан етказган: “Мени изламаганлар топди, Мени сўрамаганларга кўриндим.” Исроил халқи ҳақида эса шундай дейди: “Итоатсиз ва ўжар халқни Кун бўйи қучоқ очиб кутдим.” Ўша пайтда сизлар Масиҳни билмас эдингизлар, Исроил халқига тегишли эмасдингиз. Худонинг Исроил халқи билан тузган аҳдларига ва берган ваъдаларига бегона бўлиб, бу дунёда умидсиз ва Худосиз яшар эдингиз. Сизлар олдин Худодан узоқ эдингиз, энди эса Исо Масиҳ орқали, Унинг тўкилган қони туфайли Худога яқинлашдингиз.
Выбор основного перевода