Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен Ўзимни сизларга қаерда зоҳир қилсам, ўша жойда Менга атаб тупроқдан қурбонгоҳ қуринглар. Шунда Мен келиб, сизларга марҳамат қиламан. Ўша қурбонгоҳ устида қўйларингиздан, эчкиларингиздан, молларингиздан Менга куйдириладиган ва тинчлик қурбонликлари келтиринглар. О, нақадар буюкдир Сенинг эзгулигинг! Ўзингдан қўрққанларга уни сақлаб қўйгансан, Сенда паноҳ топганларга ҳадя қиласан, Ҳамманинг кўзи олдида инъом қиласан. Эгамиз шундай айтмоқда: “Адолатни ҳимоя қилинг, Тўғри ишларни қилинг. Зотан, яқинда нажот бераман, Тез орада адолатимни зоҳир этаман. Эгамизнинг содиқ севгиси ҳақида айтаман, Қилган ишлари учун Эгамизга ҳамдлар айтаман. Ўзининг меҳр–шафқати, буюк севгиси билан Исроил халқига қилган буюк эзгуликлари ҳақида айтаман. Аммо улар исён қилдилар, Эгамизнинг Муқаддас Руҳини ранжитдилар. Шунинг учун Эгамиз уларнинг душмани бўлди. Эгамизнинг Ўзи уларга қарши курашди.
Выбор основного перевода