Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бу ушрларингизни Эгангиз Худо Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойга олиб боринглар. Донингиз, шаробингиз ва зайтун мойингизнинг ушрларини, мол ва қўйларингизнинг биринчи туғилган болаларини Унинг ҳузурида енглар. Шундай қилиб, Эгангиз Худодан ҳар доим қўрқишни ўрганасизлар. Мана шу кумушга кўнглингиз тусаган нарсани: мол, қўй, шароб, ўткир ичимлик ва кўнглингиз хоҳлаган ҳамма нарсани сотиб олиб, у ерда Эгангиз Худо ҳузурида еб, оилаларингиз билан хурсандчилик қилинглар. Сен уларни совуриб ташлайсан, Уларни шамол учириб кетади. Бўрон уларни тўзғитади, Сен эса Мен — Эганг туфайли севинч топасан, Исроил халқининг Муқаддас Худоси ила мақтанасан. Шу боис Эгамиз Раббий айтмоқда: “Менинг қулларим ейди, сизлар эса оч қоласиз, Қулларим ичади, сизлар ташналикдан азоб чекасиз, Қулларим шод–хуррам бўлади, Сизлар эса шармандаю шармисор бўласиз. Халқим уйлар қуриб, ўзлари ўша ерда яшайди, Токзорлар ўтқазиб, ҳосилини ўзлари ейди. Энди улар қурган уйларда бошқалар яшамайди, Эккан дарахтларининг ҳосили бошқаларга насиб бўлмайди. Халқимнинг умри чинор умридай узоқ бўлади, Танлаган халқим ўз қўлларининг маҳсулидан узоқ вақт баҳраманд бўлади. Уларнинг меҳнати беҳуда кетмайди, Насллари бахтсизликка мубтало бўлмайди. Улар Мен, Эгасидан барака топган халқдир, Уларнинг авлодига ҳам Мен барака бераман.
Выбор основного перевода