Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Исроил! Сен ташлаб кетилган, Руҳи азобланган аёлдайсан. Рад этилган, ёш жувондайсан. Аммо Мен, Эганг, сени чақириб оламан, — демоқда Худойинг. — Қисқа вақтга Мен сени тарк этгандим, Буюк шафқат ила сени қайтариб оламан. Илгари сен ташлаб кетилган, Ҳамма нафрат этган, Бирор кимса ўтмайдиган жой эдинг. Энди Мен сени абадий улуғвор қиламан, Жамики наслларнинг шодлиги қиламан. Эгамиз шундай демоқда: “Эй садоқатсиз фарзандлар, олдимга қайтинглар! Зеро, Мен хўжайинингизман. Ҳар бир шаҳардан биттангизни, ҳар бир хонадондан иккитангизни олиб, Қуддусга олиб келаман. Мен уларга яхшилик қилганимдан хурсанд бўламан, уларни жону дилим билан бу юртда албатта мустаҳкам ўрнаштираман.” Аммо шундай вақтлар келадики, Исроил халқи денгиздаги қум каби бўлади, уларни на санаб, на ўлчаб бўлади. Уларга: «Халқим эмас», деб айтилган бўлса, келажакда улар: «Барҳаёт Худонинг фарзандлари» деб аталади. Эгамиз демоқда: “Ўша куни Мен халқимнинг илтижоларига жавоб бераман, Мен осмонга амр қиламан, Осмон ерга ёмғир ёғдиради. — Шунда барча халқлар сизларни бахтли деб атайди. Ҳа, юртингиз оромбахш бир жой бўлади, — дейди Сарвари Олам. Сизлар бир вақтлар Худога бегона эдингизлар, энди эса Унинг халқисизлар. Бир вақтлар Худонинг марҳаматидан бебаҳра эдингизлар, энди эса Ундан марҳамат топдингизлар.
Выбор основного перевода