Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Солиҳнинг йўли тонгга ўхшайди, кун чиққунча тонг ёришаверади. Кўзи ожизларни билмаган йўлларидан бошлаб бораман, Уларни нотаниш сўқмоқлардан олиб бораман. Кўзларидаги зулматни нурга айлантираман, Ўнқир–чўнқир йўлларни текислайман. Мана шу айтганларимни қиламан, Уларни тарк этмайман. Ҳамма халқларнинг кўз ўнгида Эгамиз муқаддас қўлини кўрсатди. Худойимизнинг нажотини Ернинг тўрт бурчи кўради. Ер ўсимликни етиштиргани каби, Боғ экилганларни ўстиргани сингари, Эгамиз Раббий барча халқлар кўз ўнгида Солиҳлик ва мадҳияларни етиштиради. Эй Эгам! Наҳот шунда ҳам Ўзингни тутиб тураверсанг?! Сукут сақлаб, бизни қаттиқ жазолайверсанг?!
Выбор основного перевода