Мен Қуддус туфайли севинаман, Халқим Менга қувонч келтиради. Энди Қуддусда ҳеч қачон Йиғи, фарёд товуши эшитилмайди.
Эгангиз Худо сизнинг орангиздадир, Сизга зафар келтирувчи жангчи Ўшадир. У сизни деб хурсанд бўлиб севинади. Ўз севгиси ила қўрқувларингиздан халос қилади. Ҳа, сизни деб шод бўлиб куйлайди.”
Исо уларга деди: — Тўйда меҳмонлар рўза тута оладиларми? Албатта, йўқ! Куёв улар билан бирга бўлганда, улар рўза тута олмайдилар.