Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Унинг тошлари ҳам Сенинг қулларинг учун қимматбаҳодир, Қуддуснинг ҳатто тупроғига ҳам меҳрибонлик қиламиз. Юртингда энди зўравонлик товуши эшитилмайди, Чегаранг ичида вайронагарчилик, ҳалокат бўлмайди. Деворларингга, Нажот деб ном қўясан, Дарвозаларингга, Шараф дея ном берасан. Ер юзидаги ҳамма халқлар олдида Қуддус Менга шуҳрат, қувонч ва шон–шараф келтиради. Қуддусга қилган яхшилигимни, унинг равнақини кўрган барча элларни қўрқув ва титроқ босади.»” Ҳа, ўша вақтда сизларни йиғиб оламан, Уйларингизга элтиб қўяман. Сизларни яна фаровонликка эриштираман, Буни ўз кўзингиз билан кўрасиз, Халқларнинг ҳурмату мақтовларига сазовор бўласиз.” Эгамизнинг каломи шудир. Исо у ердан кетиб, Тир ва Сидон ҳудудларига борди. Шу ерда яшайдиган Канъон халқидан бўлган бир аёл Исонинг олдига келиб, фарёд қилди: — Эй Ҳазрат, Довуднинг Ўғли, менга раҳм қилинг! Қизимни жин чалган, аҳволи ёмон! Исо унга бир оғиз сўз ҳам жавоб бермади. Шогирдлари Исонинг олдига келиб, илтимос қилдилар: — Уни жўнатиб юборинг! Ахир, у кетимиздан қолмай, додлаб юрибди. Исо эса шундай деди: — Худо Мени фақат Исроил халқининг адашган қўйлари олдига юборди. Аёл эса келиб, Исонинг олдига тиз чўкди–да: — Ёрдам беринг, Ҳазрат! — деб ёлворди. Исо эса: — Болалардан нонни олиб кучукларга ташлаш яхши эмас, — деди. — Тўғри, Ҳазрат, — деди аёл. — Лекин кучуклар ҳам хўжайинларининг дастурхонидан тўкилган ушоқларини ейди–ку. Шунда Исо: — Эй аёл, сенинг ишончинг буюк! — деди. — Майли, сен истаганингдай бўлсин. Шу заҳоти аёлнинг қизи соғайиб қолди. Шогирдлар доимо ва безмасдан ибодат қилсин деб, Исо уларга шундай бир масал айтиб берди: “Бир шаҳарда Худодан ҳам қўрқмайдиган, одамдан ҳам уялмайдиган бир қози бор экан. Ўша шаҳарда бир бева аёл ҳам яшар экан. У қозининг олдига тез–тез бориб туриб: — Мени рақибимдан ҳимоя қилинг, — деб ўтинаркан. Қози анча вақтгача унга ёрдам беришдан бош тортиб юрар экан. Охири у ўзи–ўзига шундай дебди: — Мен Худодан қўрқмайман, одамлардан ҳам уялмайман. Аммо бу бева хотин мени ҳолу жонимга қўймагани учун уни ҳимоя қила қолай. Бўлмаса, у келавериб мени безор қилади.” Раббимиз Исо гапида давом этди: “Адолатсиз қозининг гапини эшитдингизми? Шундай экан, наҳотки Худо туну кун илтижо қилаётган Ўз танлаганларини ҳимоя қилмаса?! Йўқ, Худо уларни куттириб қўймайди! Сизларга айтаман: уларни зудлик билан ҳимоя қилади! Аммо Инсон Ўғли келганда, ер юзида имони бор одамларни топармикин?”
Выбор основного перевода