Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Молингизни кўз олдингизда сўйишади, лекин гўштини емайсиз. Эшагингизни кўз олдингиздан ўғирлаб кетишади, қайтиб беришмайди. Қўйларингиз душманларингизга берилади. Сизларга ҳеч ким ёрдам бермайди. Ерингиз ҳосилидан, меҳнатингиз самарасидан бегона халқлар баҳраманд бўлади. Сизни эса ҳар куни эзишади, хор қилишади. Ўзим ҳақим онт ичдим, Оғзимдан тўғри сўз чиқди, беҳуда кетмас: Менинг олдимда ҳар бир одам тиз чўкади, Ҳар бир тил Менга садоқат қасамини ичади. Ҳа, Мен учун бу Нуҳ даври кабидир. Энди ер юзини Нуҳ тўфони каби, Ҳеч қачон сув босмайди, деб онт ичганман. Худди шундай қилиб, яна онт ичаман: «Ҳеч қачон сендан ғазабланмайман, Сенга жаҳл қилмайман!» У ерда энди гўдаклар ўлмайди, Бирор қария ёшини яшамай ўтмайди. Биронтаси юз ёшга кириб оламдан ўтса, У ҳақда: «Эвоҳ, ёш кетди», деб айтадилар. Юзга етмай ўлганни лаънати деб биладилар. Халқим уйлар қуриб, ўзлари ўша ерда яшайди, Токзорлар ўтқазиб, ҳосилини ўзлари ейди. Энди улар қурган уйларда бошқалар яшамайди, Эккан дарахтларининг ҳосили бошқаларга насиб бўлмайди. Халқимнинг умри чинор умридай узоқ бўлади, Танлаган халқим ўз қўлларининг маҳсулидан узоқ вақт баҳраманд бўлади. Улар ҳосилингизни, нонингизни еб битиришади, Ўғил–қизларингизни ўлдиришади. Мол–қўйларингизни бўғизлашади, Узумзору анжирзорларингизни йўқ қилишади. Суянган мустаҳкам шаҳарларингизни Лашкарлари вайрон қилишади.” Эгамиз шундай демоқда: “Шундай вақтлар келадики, Деҳқон ҳосилни йиғиб улгурмасдан, Ерни шудгор қилиш вақти келади. Шаробни тайёрлаб улгурмасдан, Узумнинг янги ҳосили пишади. Тоғлардан ширин шароб томади, Ҳамма қирлардан пастга оқиб тушади. Худо ёлғон гапирмайди! Унинг берган ваъдаси ва ичган қасами ҳеч қачон ўзгармайди. Худонинг тасдиқлаган ваъдасидан энди биз кучли далда олиб, У берган умидни маҳкам тутайлик. Ахир, биз Худодан паноҳ топганмиз.
Выбор основного перевода