Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўзларининг кўз ўнгида Чақалоқлари тилка–пора бўлади. Уйлари талон–тарож бўлади, Хотинларига тажовуз қилинади. Бобил шаҳри шоҳликларнинг гўзали, Бобилдир — Бобилликларнинг улуғвор дурдонаси. Аммо Мен, Худо, ер билан яксон қиламан Худди Садўм, Ғамўра каби уни. Бошингга қўш фалокат келди, Ким сенга тасалли беради?! Атрофингда талончилигу ҳалокат, очлигу қилич, Ким сени юпата олади?! Эгамиз шундай демоқда: “Бобилга ҳужум қилиш учун камонкашларни йиғинглар. Шаҳарни қуршовга олинглар, биронта одам қочиб кета олмасин. Бобилликларнинг қилган ишига яраша жазосини беринглар, қилмишларини ўз бошига қайтариб солинглар. Зеро, улар Менга, Исроил халқининг Муқаддас Худосига нисбатан такаббурлик қилдилар. Ўша куни Бобилликларнинг йигитлари майдонларда ўлиб кетади, ҳамма сипоҳлари ҳалок бўлади.” Сарвари Олам — Раббий шундай демоқда: “Эй такаббур Бобил, Мен сенга қарши чиқяпман! Сенинг кунинг битди, Сени жазолайдиган вақт етди. Эй Найнаво, ўзингни бузуқ фоҳишадай тутдинг, Суюқоёқ жодугардай одамларни ром қилдинг, Бузуқлигинг билан халқларни қул қилдинг, Сеҳр–жодуларинг билан ўзингга оғдирдинг. Ҳомиладор аёлнинг тўлғоқ оғриқлари кутилмаганда келгандай, одамлар: “Ҳамма ёқ тинч, осойишта”, деб юрганларида, бирданига бошларига ҳалокат тушади. Улар қочиб қутула олмайдилар.
Выбор основного перевода