Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй сиз, беғам аёллар, Туринглар, Менга қулоқ солинглар! Эй сиз, ўзига ишонган қизлар, Менинг гапларимни эшитинглар! Қўрқинг, эй сиз, беғам аёллар, Қалтиранг, эй ўзига ишонган қизлар! Тавба қилиб, кийимингизни ечиб ташланг. Қанорга ўраниб, белингизни боғланг! Вой шўрим! Одамларга тўлиб–тошган бир вақтлар, Нақадар ёлғиздир энди бу шаҳар! Халқлар орасида шуҳрат қозонган, Энди бир бева аёлга у ўхшаб қолган. У вилоятлар орасида маликадай эди, Энди у бир чўрига ўхшаб қолди. Бехатар яшаётган манман шаҳар шу кўйга тушади! “Менга тенг келадигани йўқ”, деб айтаётган шаҳарнинг ҳоли шу бўлади! Хароб бўлган бу шаҳар Ёввойи ҳайвонларнинг маконига айланади. Вайроналар олдидан ўтган–кетганлар Ундан ҳазар қилиб, ерга тупуриб кетишади. Бобил қай даражада кеккайиб, кайф–сафо сурган бўлса, Унга шу даражада азобу изтироб берилсин! Ахир, у дилида шундай демоқда: «Мен маликаман, бева эмасман, Асло қайғу чекмайман.»
Выбор основного перевода