Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу боис Эгамиз қақшатқич ғазабини, Шафқатсиз урушни бошингизга келтирди. Аланга сизни ўраб олса ҳам тушунмадингиз, Сизларни куйдирса ҳам, англаб етмадингиз. Гапиринг, исбот келтиринг. Ўзаро маслаҳатлашинг. Бу тўғрида ким қадимдан хабар берди? Азалдан ким айтиб берган эди? Мен Эгангиз эмасми?! Мендан бошқа Худо йўқ! Мен одил Худоман, қутқарувчиман! Мендан бошқаси йўқ. Эгам айтар: “Жим ўтир, қиз Бобил! Зулматга жўна! Энди сени «Юртларнинг маликаси» деб айтмайдилар. Бобил қай даражада кеккайиб, кайф–сафо сурган бўлса, Унга шу даражада азобу изтироб берилсин! Ахир, у дилида шундай демоқда: «Мен маликаман, бева эмасман, Асло қайғу чекмайман.»
Выбор основного перевода