Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ораларингиздаги энг мулойим, энг нозик аёл, нозиклигидан оёғини ерга қўйишни ҳам истамайдиган аёл, севикли эридан, ўғли ва қизидан этни қизғанади. Эй Бобил шаҳри! Қирғинга маҳкум бўлгансан. Бизга не қилган бўлсанг, ўшани Бошингга соладиганлар бахтлидир. Ўз ҳақим, ҳа, Ўз ҳақим учун шундай қиламан! Ахир, нимага Мен бадном бўлишим керак?! Шуҳратимни бировга бериб қўймайман. Эгамиз менга деди: “Шоҳга ва она маликага шундай дегин: «Тахтдан тушинглар, Ахир, чиройли тожингиз Бошингиздан тушиб кетди.» Эй бокира қиз Миср, Гиладга бор, малҳам олгин. Аммо сен бекорга дори–дармон йиғасан, Барибир дардингга шифо топмайсан. Эй Дибонда яшайдиганлар, Тўрдаги ўрнингиздан туринглар, Ердаги тупроққа ўтиринглар. Зеро, Мўабни ҳалок этувчи сизга қарши чиқади, У қўрғонларингизни қулатади. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Қиз Бобил хирмондаги буғдойга ўхшайди. Тез орада ўрим вақти етиб келади, Ҳадемай у янчилади.”
Выбор основного перевода