Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бу халқ қўрқинчли, катталарни ҳурмат қилмайди, кичикларга раҳм–шафқат кўрсатмайди. — Мен жуда оғир аҳволда қолдим–ку, — деди Довуд Гадга. — Нима бўлса ҳам, одамзоднинг қўлига тушмайин. Майли, Эгамнинг Ўзи бизни жазоласин, чунки У ғоят раҳмдил. Эгам айтар: “Мана Оссурия! Ғазабимнинг ҳассаси! Унинг қўлидадир қаҳримнинг таёғи! Мен уни шаккок элга қарши юбораман, Ғазабимни ўша халққа қарши сочаман, Овлаб, ўлжа қил, деб унга амр қиламан. Халқларни лойдай оёқ ости қилади у. Аммо Оссурия Менинг қуролим эканини Хаёлига ҳам келтирмас, Булар ҳақида у ўйламас ҳам. Унинг фикри–ёди: Халқларни қириб ташлашдир, Битта қўймай уларни йўқ қилишдир. Қуш инига қўл суқиб тухум йиққани каби, Халқларнинг бойликларини тўпладим. Ташлаб кетилган тухумларни қандай тўпласалар, Жамики юртларни мен шундай йиғиб олдим. Ё қанот қоққан, оғзин очган, Ё овозин чиқарган биров бўлмади.»” Шуми оламни саҳрога айлантирган?! Шаҳарларни ер билан яксон қилган, Асирларни қўйиб юбормаган?!» Шу боис муқаддас масканнинг Бошлиқларини ҳаром қиламан. Ҳа, Ёқуб наслини ҳалокатга, Исроил наслини ҳақоратга ҳукм этаман.” Уни сенга азоб берганларнинг қўлига бераман. Улар сенга: «Ерга ёт, устингдан Босиб ўтайлик», деган эди. Елкаларинг уларга ер каби бўлди. Сен ўзинг йўлдай бўлдинг, Улар устингдан босиб ўтди.” Анави халқлардан эса қаттиқ ғазабдаман, чунки Ўз халқимдан озгина жаҳлим чиққанда, улар халқимнинг бошига тушган кулфатни янада орттиришди. Энди эса ўзича тинч яшаб юришибди.
Выбор основного перевода