Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Қаранг, ўша одам Худони паноҳим деб билмади, Мўл–кўл бойлигига умид боғлади, Бошқаларни қириш туфайли кучайди.” Юлғичликка ишониб қолма, Талончиликка беҳуда умид қилма, Мабодо бойлигинг кўпайиб қолса, Бойлигингга кўнгил боғлама. Ҳолингизга вой! Эгамиздан режаларингизни яширяпсиз, Ишларингизни қоронғиликда қиляпсиз. “Ким бизни кўрарди, ким бизни биларди?” дейсиз. Шу боис Исроил халқининг Муқаддас Худоси айтар: “Сизлар Менинг сўзларимни рад қилдингиз, Зулмга, ёлғонга умид боғладингиз, Уларга ишондингиз. Эҳ, кул ейдиганлар! Алданган қалби уни адаштиради. У ўз жонини қутқара олмайди. «Қўлимдаги шу нарса сохта–ку!» деб ўзига айтмайди. Энди бунга қулоқ сол! Эй ҳашаматни севувчи! Бехатар ўтириб, ўзингча айтасан: «Мендан бошқа малика йўқ, Тул қолмасман, фарзанд доғини кўрмасман.» “Эй инсон, Тир шоҳига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: сен мағрурланиб кетдинг. ‘Мен худоман, денгиз бағридаги худолар тахтида ўтирибман’, деб айтдинг. Сен ўзингни худодай доно деб биласан, ахир, сен худо эмас, инсонсан–ку!
Выбор основного перевода