Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Билиб қўйинг, Мен ягонаман! Мендан бошқа Худо йўқдир. Ўлдирадиган Менман, Ҳаёт берадиган ҳам Менман, Жароҳат етказадиган Менман, Шифо берадиган ҳам Менман. Менинг қўлимдан ҳеч ким қутула олмайди. Ким буни олдиндан айтибдики, биз билибмиз?! Ким буни илгари билдирибдики, «У ҳақ эди», деб айтсак?! Бутлар бу ҳақда гапирмади, хабар бермади, Ҳеч ким уларнинг овозини эшитмади. Мен, Эгангиз, биринчи бўлиб бу хушхабарни Қуддусга етказдим, Сионга элчи жўнатиб, шундай деб айтишни буюрдим: Халқинг келяпти! Улар уйларига қайтиб келишяпти! Мен Эгангман, бошқаси йўқ, Мендан ўзга худо йўқ! Сенга мадад бераман, Аммо Мени билмайсан. Гапиринг, исбот келтиринг. Ўзаро маслаҳатлашинг. Бу тўғрида ким қадимдан хабар берди? Азалдан ким айтиб берган эди? Мен Эгангиз эмасми?! Мендан бошқа Худо йўқ! Мен одил Худоман, қутқарувчиман! Мендан бошқаси йўқ.
Выбор основного перевода