Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ана, жанг аравалари, отлиқлар Жуфт–жуфт бўлиб келаётир!” Шу он у бақириб хабар берди: “Қулади, Бобил қулади! Бутлари синиб, ер билан битта бўлди!” Эй халқларнинг омон қолганлари, Йиғилинглар, яқинлашиб, бирга келинглар! Ёғоч бутларини олиб юрадиганлар, Қутқармайдиган худога ибодат қиладиганлар Ҳеч нарсани англаб етмайдилар. “Халқларга эълон қилинг, хабар етказинг! Байроқ кўтариб, янгиликни айтинг. Ҳеч нарса яширмай шундай жар солинг: «Бобил қулайди, Уларнинг худоси Бэл шарманда бўлади, Худоси Мардух парча–парча қилинади. Бобил бутлари хор бўлади, Санамлари синдириб ташланади.» Шимолдаги бир халқ Бобил устига бостириб келади. Улар бутун юртни вайрон қилишади. У ерда ҳеч ким яшамайдиган бўлади. Одамлар ва ҳайвонлар у ердан қочиб кетади.” Эгамиз шундай демоқда: “Ўша кунлар келганда, Исроил халқи Яҳудо халқи билан бирга кўз ёш тўкиб, Эгаси Худога интиладиган бўлади.
Выбор основного перевода