Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бирортаси ҳам ўйлаб кўрмайди. «Ўтиннинг бир қисмини ёқдим. Оловида нон ёпдим, гўшт пишириб едим. Энди қолганидан жирканч нарса ясайманми?! Ёғоч ғўласига таъзим қиламанми?!» деб айтишга ақл–идрок йўқ. Эй Ёқуб насли! Эй Исроил халқи! Буларни ёдда тут! Сизлар Менинг қулимсиз. Мен сизларни яратдим, Ҳа, сизлар Менинг қулимсиз! Эй Исроил, Мен сизларни унутмайман! Ҳа, эшитмагансан, билмайсан ҳам, Ҳатто азалдан ҳам қулоқларинг очилмаганди. Мен биламан–ку хиёнаткор эканлигингни, Туғилганингданоқ сен исёнкор деб аталгансан.
Выбор основного перевода