Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шубҳасиз, Эгамиздан қўрққанларга Унинг Ўзи нажот беришга тайёр туради, Бизнинг еримизда Унинг улуғворлиги макон топади. Менга тегишли бўлганларни Ўз шуҳратим ҳақи яратдим, Ўзим ижод қилиб, уларни бино қилдим.” Эй самолар, шодликдан ҳайқиринг! Мана, Эгамиз ажойиб бир иш қилди! Ҳайқиринг, эй заминнинг тубсиз жойлари! Шодликдан ҳайқиринг, эй тоғлар, Эй ўрмон, ўрмондаги ҳар бир дарахт! Ҳа, Эгамиз Ёқуб наслини қутқариб, Ўзига олди. У Исроил халқи орасида улуғланмоқда. Мен берадиган нажот ўз йўлига чиқди, Мен ғалаба қозонадиган вақт яқинлашди. Халқлар орасида қўлим ила адолат ўрнатаман, Денгиз ортидаги юртлар Менга умид боғлайди, Билагимнинг кучидан улар умид қилади. Ер ўсимликни етиштиргани каби, Боғ экилганларни ўстиргани сингари, Эгамиз Раббий барча халқлар кўз ўнгида Солиҳлик ва мадҳияларни етиштиради. Шунда Худо даъват этган одамлар омон қолади. Ҳа, Эгамизга илтижо қилган ҳар бир инсон қутқарилади. Эгамиз айтганидай, Сион тоғига ва Қуддусга қочиб борганлар нажот топишади.
Выбор основного перевода