Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо инсон эмаски, У ёлғон гапирса, У одам эмаски, фикрини ўзгартирса. У доим ваъдаси устидан чиқар! Ўз айтганларин албатта бажарар! У гапирди, айтгани мавжуд бўлди, Амр қилди, замин яратилди. Уларнинг ҳаммаси қолиб кетади Тоғлардаги йиртқич қушларга, Даштдаги ёввойи ҳайвонларга. Улар ем бўлади ёзда йиртқич қушларга, Қишда ёввойи ҳайвонларга. Эшитмаганмисан, эй Санхарив, Анча олдин мўлжаллаб қўйган эдим, Буни азалдан режа қилган эдим. Энди амалга оширдим. Қалъаларни вайронага айлантирсин деб, Мен сенга куч бердим. Ким шарқдан ғолиб шоҳни чақирди?! Ким уни Ўз хизматига чақирди?! Ким унга элатларни бўйсундиради?! Ким шоҳларни оёғи остида эзади?! Ғолиб шоҳ ўз қиличи билан Уларни чопиб ташлайди, Ёйи билан уларни сомондай учиради. Мен шимолдан бир етакчи чақирдим. Ана, у келади. Шарқдан келиб, Менинг номимга шуҳрат келтиради. Ҳукмдорларни у тупроқдай оёқ ости қилади, Кулолнинг лойидай қилиб тепкилайди.
Выбор основного перевода